Манзил-маълумот ахборотлари - доимий пропискада турганлиги, пропискадан чиққанлиги, турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги, вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги, шунингдеқ, маълумот мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот.
Ваколатли орган: Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Манзил-маълумот бюролари (Сўровномани марказдан олганидан сўнг, хизматни кўрсатувчи ташкилот).
Маълумотномани олиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш зарур.
Хизматларни электрон шаклда олиш учун ҳаволага ўтинг.
Хизматдан фойдаланиш учун электрон рақамли имзо зарур бўлади.
Тақдим этиладиган ҳужжат: электрон шаклда тўлдириладиган сўровнома.
Хизмат учун тўлов ундирилади.
Муддат: 1 иш куни
Қўшимча маълумот учун Давлат хизматларига марказлари сайтига ўтинг.