Селекция ютуқлари
Селекция ютуқлари, ҳайвон зотининг таърифи ва ўсимлик навининг таърифига Агентлик томонидан рўйхатга олиниб патент (гувоҳнома) берилган дастур ёки маълумотлар базасига муаллифлик, шунингдек муаллиф(лар)нинг ёки ўзга ҳуқуқ эгасининг шахсий ва мулкий ҳуқуқлари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳимоя қилинади.

Талабномага қуйидагилар илова қилиниши лозим
  1. Ўзбекистон Республикаси патентини бериш ҳақида селекция ютуғининг муаллифи (лар) ва номига (лари) патент сўралаётган шахс(лар), уларнинг турар жойи ёки жойлашган ерига доир маълумотлар, шунингдек селекция ютуғининг номи тўғрисидаги таклифлар кўрсатилган аризани (id.gov.uz талаб қилинади);
  2. селекция ютуғининг тавсифини (техникавий анкетасини);
  3. селекция ютуғи намуналарининг фотосуратларини;
  4. талабнома берувчи томонидан ўтказилган селекция ютуғининг синовларига доир ҳужжатларни;
  5. талабнома берувчининг селекция ютуғидан ҳеч ким фойдаланилмаганлиги, у сотилмаганлиги, бошқа бировга берилмаганлиги ва унинг янгилик талабларига мослигини тасдиқлайдиган декларациясини;
  6. селекция ютуғининг устуворлигини тасдиқлайдиган ҳужжатни (заруратга қараб);
  7. талабнома берувчининг селекция ютуғини синовдан ўтказиш учун материални белгиланган муддатда ихтисослаштирилган ташкилотга тақдим этиш мажбуриятини;
  8. талабнома ишончли шахс ёки патент вакили орқали топширилган тақдирда, уларга бериладиган ишончномани;
  9. белгиланган миқдордаги патент божи тўланганлигини ёхуд патент божини тўлашдан озод қилиш ёхуд унинг миқдорини камайтириш учун асосларни тасдиқлайдиган ҳужжатни ўз ичига олиши керак.

Давлат божи:
селекция ютуқларига патент бериш юзасидан талабномалар бериш ва расман экспертиза ўтказиш учун - БҲМнинг 1 баравари.

Селекция ютуғига ҳуқуқий муҳофаза бериш шартлари:
Селекция ютуғи янгилик, фарқланиш, турдошлик ва барқарорлик мезонларига жавоб берса, у ҳуқуқий муҳофаза қилинади.

Рaсмий экспертизa:
Талабнома топширилган санадан бошлаб 2 (икки ой) ўтгандан кейин Агентлик томонидан ўтказилади.

Патент бериш:
Патент беришни селекция ютуғи рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинган санадан эътиборан ўн иш куни ўтгач амалга оширади.