Пенсия ёшидаги муҳтож шахслар, 16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болалар, 16 ёшдаги ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларга имтиез тариқасида тиббий хулоса асосида протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар бепул берилади.
- Республика болалар таянч-ҳаракат тизими касалликлари реабилитацияси маркази болаларга диагностика ва даволаш бўйича тиббий ёрдамни бепул кўрсатади. Батафсил маълумот учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.
- Ваколатли орган: тиббий-меҳнат эксперт комиссияси ёки Тиббий-маслаҳат комиссияси
Хизмат учун тўлов: бепул.