Қуйидагилар мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказилиши мажбур:
  • қон, биологик суюқликлар донорлари;
  • 50 ёшгача бўлган никоҳланувчи шахслар;
  • ҳомиладор аёллар;
  • инъекция орқали гиёҳвандлик воситаларини истеъмол этишда гумон қилинаётган шахслар;
  • ОИВни юқтириб олган оналардан туғилган болалар;
  • ўз фаолиятида қон, биологик суюқликлар, одам органлари ва тўқималари билан ишловчи тиббиёт ходимлари;
  • жинсий шеригида ОИВ аниқланган шахслар.

Ваколатли орган: ОИТСга қарши курашиш марказлари.

Тақдим этиладиган ҳужжат: паспорт ёхуд шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат.

Хизмат учун йиғим ундирилади.