16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болалар деганда жисмоний, ақлий, руҳий ёки сенсор (сезги) нуқсонлари борлиги туфайли турмуш фаолияти чекланганлиги муносабати билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ногирон деб топилган ҳамда ижтимоий ёрдамга ва ҳимояга муҳтож шахслар тушунилади.

ТМК томонидан бериладиган болаларни ногиронлиги бўлган шахс деб топиш тўғрисида тиббий хулоса болаларга ижтимоий нафақа тайинлашга асос бўлади.

Ваколатли орган: яшаш жойидаги даволаш-профилактика муассасаларида фаолият кўрсатаётган тиббий-маслаҳат комиссияси 

Тиббий хулоса олиш учун болаларнинг тиббий ҳужжатлари (касаллик тарихидан кўчирма, зарурият бўлган ҳолларда рентген, УТТ, ЭЭГ, компьютер томографияси, лаборатория-биохимик синамалари ва ўтказилган бошқа текширувлар) тақдим этилади.

ТМК тиббий хулосани беришда қуйидагиларни эътиборга олиши лозим:
  • болаларнинг тиббий ҳужжатларидаги маълумотлар (касаллик тарихидан кўчирма, айрим ҳолларда рентген, УТТ, ЭЭГ, компьютер томографияси, лаборатория-биохимик синамалари ўтказилган текширувлар);
  • ногиронликка сабаб бўлган ҳолатлар (туғма, наслдан-наслга ўтадиган касалликлар ёки жароҳат ва сурункали касалликлар, орттирилган патологик ҳолатлар натижасида юзага келган турмуш фаолиятининг чекланганлиги);
  • касалликнинг хусусияти, болаларнинг ёши, унинг аъзолари функциясининг бузилиш даражаси, компенсатор механизмлар ҳолати, касалликларнинг кечиши, ижтимоий мослашув имкониятлари;
  • болаларнинг тиббий, ижтимоий, психологик, педагогик, жисмоний, касбга ва меҳнатга доир комплексларини қамраб олган реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида белгиланадиган ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги ва бошқалар.       

Хизмат учун тўлов: бепул