20 кВт дан юқори бўлган электр тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш

Хизмат тавсифи: Мазкур хизмат орқали истеъмолчиларнинг электр тармоқларига уланаётган янги ва реконструкция қилинаётган электр қурилмаларига, шунингдек, уланган қувват миқдори кўпаймасдан электр таъминоти схемаси ўзгаришига олиб келадиган электр таъминоти ишончлилиги тоифаси, уланиш нуқталари, ишлаб чиқариш фаолияти турлари ўзгартирилаётганда ариза бериш мумкин.

Тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 31 мартдаги 256-сон Қарори

Ташкилот: Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари


 

Хизматдан фойдаланиш*

* Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.

Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш

Хизмат тавсифи: Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш қуввати 20 кВтдан ошмаган электр энергияси истеъмолчилари учун қурилиш-монтаж ишлари бажарилгандан сўнг ёки қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини ишга тушириш учун рухсатнома берилгандан сўнг амалга оширилади.

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби: Бепул

Тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон «Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» қарори

Хизматни кўрсатиш муддати: 

  • ҲЭТК ва Бюро сўровнома тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалашни амалга оширади.
  • Электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш қўшма тасдиқланган жадваллар асосида олдиндан белгиланган вақтда амалга оширилади.

Ташкилот: Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари


 

Хизматдан фойдаланиш*

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.

Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини ишга тушириш учун баённома олиш

Хизмат тавсифи: Ушбу хизмат қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш учун масъул ташкилот томонидан қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишлари бажарилганидан сўнг электр қурилмаларини ишга туширишга рухсатномани олиш учун мўлжалланган.

Ташкилот: "Ўздавэнергоназорат" ДИ


 

Хизматдан фойдаланиш

20 кВт дан юқори бўлмаган электр тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш

Хизмат тавсифи: Ушбу хизмат янги уланиш учун техник шартларни олиш, электр қурилмаларини қайта таъмирлаш, электр таъминоти ишончлилигининг тоифасини ўзгартириш, уланиш нуқталари ва ишлаб чиқариш фаолият турларини ўзгартиришни қайта рўйхатдан ўтказиш учун аризаларни юбориш учун мўлжалланган.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 31.03.2018 йилдаги №ВМҚ-256 сонли "Мухандислик-коммуникакция тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" қарори

Ташкилот: Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари


 

Хизматдан фойдаланиш*

* Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.

Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагичини) ечиш ва ўрнатишга ариза юбориш

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби: Бепул

Тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат: Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагичини) ечиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг вақтинчалик маъмурий регламенти

Хизматнинг соҳага тегишлилиги: Уй-жой коммунал хўжалиги


Хизматдан фойдаланиш*

* Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.

Электр энергияси ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш (ечиш ва улаш билан бирга)