Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш

Тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 31 мартдаги 256-сон Қарори

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси:
Жисмоний ва юридик шахслар

Ташкилот:
Сув қувурлари ва канализация хўжалиги ташкилотлари

Ваколатли органлар:

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги


Хизматдан фойдаланиш*

* Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.

Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини келишиш

Хизмат тавсифи:
Истеъмолчиларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш жараёни қуйидагиларни назарда тутади:

  • техник шартларни ишлаб чиқиш;
  • сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш;
  • қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;
  • сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш;
  • сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш;
  • сувни етказиб бериш ва оқова сувларни қабул қилиш.
  • Тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Хизматни кўрсатиш муддати: 3 иш куни мобайнида

Ташкилот: Сув қувурлари ва канализация хўжалиги ташкилоти (СҚКХ)


Хизматдан фойдаланиш*

*Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.

Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш

Хизмат тавсифи:
Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ҳамда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани тузиш сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари бажарилгандан сўнг амалга оширилади.

Тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 31 мартдаги 256-сон Қарори

Хизматни кўрсатиш муддати:
СҚКХ ташкилоти ва Бюро сўровнома тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб сувни ҳисобга олиш приборини пломбалашни амалга оширади.
Сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш қўшма тасдиқланган жадваллар асосида олдиндан белгиланган вақтда амалга оширилади.

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси:
Жисмоний ва юридик шахслар

Ташкилот:
Сув қувурлари ва канализация хўжалиги ташкилотлари


Хизматдан фойдаланиш*

*Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.

Ичимлик суви ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш (ечиш ва улаш билан бирга)

Хизмат тавсифи:
Мазкур хизмат орқали ичимлик суви ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш учун ариза бериш имкони тақдим этилади.

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби:
Жисмоний шахслар учун: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 18 фоизи (Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи).

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сон "Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" қарори.

Хизматни кўрсатиш муддати: 15 иш куни ичида

Хизмат натижаси: Ҳисобга олиш ускунасини қиёслаш ва ўрнатиш

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси: Жисмоний ва юридик шахслар

Ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги


Хизматдан фойдаланиш*

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.

Совуқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагичини) ечиш ва ўрнатишга ариза юбориш

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби: Бепул

Хизмат регламенти: Сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагичини) ечиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг вақтинчалик маъмурий регламенти

Хизматнинг соҳага тегишлилиги: Уй-жой коммунал хўжалиги


Хизматдан фойдаланиш*

* Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.