Компенсация — ногиронлиги бўлган шахсга (ёки унинг қонуний вакилига) пул шаклида тўланадиган, ногиронлиги бўлган шахс томонидан ўз маблағлари ҳисобига сотиб олинган ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурида назарда тутилган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар қийматини қоплаш.
Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури — организмнинг издан чиққан ёки йўқолган функцияларини, шунингдек ногироннинг меҳнат фаолияти муайян турларини бажаришга бўлган қобилиятларини тиклашга, уларни компенсация қилишга қаратилган тиббий, касбий ва бошқа реабилитация чора-тадбирларни ўз ичига оладиган ногирон учун мақбул бўлган реабилитация чора-тадбирлари комплекси.
Компенсация тўлаш учун пул маблағлари Махсус комиссиянинг қарори асосида ҳудудий бошқармаларнинг ҳисоб рақамидан ўтказилади.
Компенсация белгиланган тартибда ногиронлиги бўлган шахс яшайдиган жойдаги Халқ банки бўлими орқали амалга оширилади.
Ногиронлиги бўлган шахс ёки унинг қонуний вакили компенсация тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Халқ банкига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки "1106" ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.
Судга мурожаат қилиш тартиби ҳақида танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.