Навбатсиз хизмат кўрсатиш
I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс, ногиронлиги бўлган бола ва уларга ғамхўрлик қилувчи бир нафар ҳамроҳ давлат идоралари ҳамда ташкилотларида шахсан ҳозир бўлиб олинадиган хизматлардан навбатсиз фойдаланади. Бу қоида давлат хизматлари марказлари, соғлиқни сақлаш, таълим ва маданият муассасаларидаги хизматларга, шунингдек давлат идоралари раҳбарлари қабулига тааллуқли.
Бола стационарда даволанаётганда
Боланинг ота-онасига, уларнинг ўрнини босувчи шахсга ёки болани бевосита парваришлаётган бошқа оила аъзосига унинг ёнида бўлиш учун шароит яратилади. Стационарда парваришлаётган шахсга шу давр учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади. Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсга ғамхўрлик қилувчи шахс учун давлат стационарида даволаш даврида бепул овқатланиш назарда тутилган.
Ҳуқуқий асос: Президентнинг 2023 йил 27 февралдаги ПҚ–74-сон қарори, 5–6-бандлар.