Бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақа (суюнчи пули) базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараварини ташкил этади.
Мазкур нафақа:
- ишлаётган аёлларга – иш жойидан;
- таълим олаётган аёлларга – ўқиш жойидан;
- ўқимайдиган ва ишламайдиган аёлларга – эри ишлайдиган ёки ўқийдиган жойидан;
- ўқимайдиган ва ишламайдиган ота-оналарга – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тўланади.
- Давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мурожаат қилинган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан кўрсатилади ва нафақа пули нафақа етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот томонидан тўланади.
Нафақани олиш учун ФҲДЁ бўлими томонидан берилган боланинг туғилганлик ҳақидаги маълумотномасини топшириши лозим. Мазкур маълумотнома ФҲДЁ бўлими томонидан туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома билан бирга тақдим этилади. Нафақа олиниши учун маълумотнома нафақани тўловчи органга 6 ой ичида топширилиши керак. Ушбу муддат ўтгандан кейин нафақа тўланмайди. ФҲДЁ бўлимлари ҳақида маълумот олиш учун ҳаволага ўтинг.
- Агар маълумотнома йўқотиб қўйилса, иш, ўқиш жойидан нафақа олинмаганлиги тўғрисидаги маълумотномага асосан ФҲДЁ бўлимидан такроран маълумотнома олиш лозим бўлади.
- Ўлик бола туғилган холларда нафақа тўланмайди.
2024 йил 1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:
- биринчи фарзанди учун — барча аёлларга;
- иккинчи фарзанди учун — фарзанд туғилган пайтда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.
Қолган барча ҳолатларда нафақа тўланмайди.