Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича фуқароларга қуйидаги нафақалар берилади:
Ногирон боласини тарбиялаётган ишловчи ота-онанинг бирига (васийга, ҳомийга) бола ўн олти ёшга тўлгунга қадар давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан бир кунлик иш ҳақи миқдорида ҳақ тўлаган ҳолда ойига қўшимча бир дам олиш куни берилади.
Вафот этган шахсни дафн этиш учун уни қариндошларига, улар бўлмаганда эса дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсга нафақа тўланади. Нафақа Пенсия жамғармаси ёки ишхона томонидан тўланади. Нафақа миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараварини ташкил этади. Нафақани олиш учун ўлим қайд этилган кундан бошлаб 6 ой ичида мурожаат қилиш керак. Ушбу муддат ўтгандан кейин нафақа тўланмайди. ► Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатилади ва нафақа пули нафақа етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилот томонидан тўланади. а) пенсия жамғармасига: б) ишхонага: Нафақа ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган куни тўланади. Ишлаб турган ходим ёки унинг оила аъзоси вафот этганда нафақа у ишлаб турган ташкилот томонидан тўланади. Яшаш учун мустақил маблағ манбаига эга бўлган оила аъзолари қарамоғида турган деб ҳисобланмайди.
Ҳаётий мисол:Савол: Л. исмли аёл асосий иш жойидан ташқари, бошқа корхонада ҳам ўриндошлик асосида ишлаши, 2020 йил 6 сентябрдан бошлаб ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққанлиги, лекин ушбу таътил учун унга фақат асосий иш жойидаги лавозими бўйича тўлов амалга оширилиб, ўриндошлик асосида ишловчи иш жойидан бериладиган иш ҳақи миқдори инобатга олинмагани, иш берувчининг ушбу хатти-ҳаракати тўғри ёки нотўғри эканлиги ҳақида тушунтириш беришни сўради.
Жавоб: Ходим асосий иш жойидан ташқари ўша ёки бошқа корхонада ўриндошлик асосида ишласа, нафақа барча иш жойидаги умумий иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.
Шу сабабли, ушбу ҳолатда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани ҳисоблашда ҳар иккала (асосий ва ўриндошлик) иш жойидаги лавозими бўйича тўланадиган иш ҳақи миқдори инобатга олиниши лозим эди.