Ҳимоя ордери ички ишлар органларининг таянч пункти профилактика (катта) инспектори томонидан белгиланган схемага мувофиқ берилади.
Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи ваколатли органлар ва ташкилотлар жабрланган хотин-қизлар бўйича маълумотга эга бўлгач тегишли шаклдаги хабарномани дарҳол ички ишлар органларига тақдим этади.
Профилактика инспектори ички ишлар органлари навбатчилик қисмлари томонидан тақдим этилган ёки ЯИДХП орқали келиб тушган мурожаатлар ва хабарларни 24 соат мобайнида ўрганиб чиқади ҳамда ўрганиш давомида:
- жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахслар ҳамда бошқа шахслар билан ҳолат юзасидан суҳбат ўтказади;
- жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахснинг турмуш тарзи, тазйиқ ва зўравонлик содир этилишининг келиб чиқиши сабаблари ва шарт-шароитларини, шунингдек, бир календарь йил давомида мавжуд бўлган тазйиқ ҳамда зўравонлик ҳолатларини ўрганади;
- жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш чора-тадбирларини амалга оширади.
Ҳимоя ордери 1 йил муддатгача берилади ва ушбу ордер расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради.
Ҳимоя ордери амал қилиши даврида хавф бартараф этилмаган бўлса, ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати жабрланувчининг аризасига кўра 1 йилгача муддатга жиноят ишлари бўйича суд томонидан узайтирилиши мумкин.
Ҳимоя ордерини бериш фаолияти устидан ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари томонидан мониторинг олиб борилади.