Тиббиёт муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинадиган шахслар (беморлар) тоифалари:
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.
- Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар.
- 1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногиронлиги бўлган шахслар ва уруш қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар.
- Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини бартараф этишда қатнашиш натижасида ногиронлиги бўлган шахслар.
- 1941 — 1945 йиллардаги уруш йиллари меҳнат фронти қатнашчилари.
- Байналмилалчи жангчилар.
- Ғирт етимлар.
- Ваколатли органларда ҳисобда турувчи ёлғиз пенсионерлар.
- 18 ёшгача бўлган болалар, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари.
- Чақириқ комиссиялари хулосаларига кўра мудофаа ишлари бўлимларининг йўлланмалари бўйича 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган чақириқ ёшидагилар.
- «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар.
- 1 ёшгача боласи бўлган эмизикли оналар.
- Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болаларга қаровчи шахслар (ота-она ва бошқалар).
Изоҳ: ушбу рўйхат тиббий ёрдам пулли асосда кўрсатиладиган тиббиёт муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (ўз маблағлари) ҳисобига молиялаштириш шартларида фаолият кўрсатувчи тиббиёт муассасаларига, уларнинг бўлимларига ёки палаталарига татбиқ этилмайди.