Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувда алимент миқдори, шартлари ва тўлаш тартиби кўрсатилиб, алимент тўлаши шарт бўлган шахс билан алимент олувчи ўртасида нотариал тартибда тузилади. Агар алимент олувчи муомалага лаёқатсиз бўлса, келишув унинг қонуний вакили билан тузилади.
Хизматни олиш учун зарур бўлган ҳўжжатлар рўйхати, нусхалари сони ва асл ҳужжатларни тақдим этиш зарурлиги кўрсатилган
- Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув ижро варақаси кучига эга бўлади.
- Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан тўланадиган алиментларнинг миқдорини тарафлар шу келишувда белгилайдилар.
- Вояга етмаган болаларга алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан тўланадиган алиментнинг миқдори алимент суд тартибида ундирилганда болалар олиши мумкин бўлган миқдордан кам бўлмаслиги керак.
- Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув тарафларнинг ўзаро розилиги билан исталган вақтда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволида жиддий ўзгаришлар юз берганда ҳамда алимент тўлаш тўғрисидаги келишувни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида улар ўзаро келиша олмаганда, манфаатдор тараф келишувни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув бўйича алимент тўлаш усуллари ва тартиби шу келишув билан белгиланади.
Алиментлар
- Алимент тўлаш ҳақидаги келишувда алимент тўлашнинг турли усулларини бирга қўшиб қўллаш назарда тутилиши мумкин.
- Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув бўйича тўланадиган алимент миқдорини индексация қилиш шу келишувга мувофиқ амалга оширилади.
- Суднинг ҳал қилув қарорига асосан пул билан тўланадиган қатъий суммада ундирилаётган алиментларни индексация қилиш алиментлар ушлаб қолинаётган жойда қонун ҳужжатлари билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мутаносиб равишда амалга оширилади.
- Индексация қилиш мақсадида алиментнинг миқдори суд томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг муайян қисмига мос равишда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.