Ерости ишларида, меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган аёллар — иш стажи камида 15 йил бўлиб, бундан камида 7 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда ёшга доир пенсия олиш (аёллар учун - 55 ёш) ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда — эркаклар камида 5 йил, аёллар камида 3 йил 9 ой — ишлаган ходимларга пенсия белгиланган пенсия ёши шундай ишда банд бўлинган ҳар бир тўлиқ йил учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланади.
Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилганда:
- эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлганда;
- аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.