- Иш юритишни тўхтатиб туриш муддатлари
Иш юритиш тўхтатиб турилган тақдирда, Кодексда ёки бошқа қонунларда белгиланган ёхуд суд томонидан тайинланган муддатларнинг ўтиши тўхтатиб турилади.
Иш юритиш тиклангунига қадар суд бирор-бир процессуал ҳаракатни амалга оширишга ҳақли эмас, бундан дастлабки ҳимоя чораларини кўришга ва далилларни таъминлашга қаратилган ҳаракатлар мустасно.
Иш юритишни тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф қилинганидан кейин иш юритиш тикланади.
Иш юритишни тўхтатиб туриш, уни тиклаш тўғрисида ёки уни тиклашни рад этиш ҳақида суд ажрим чиқаради.
Ажримнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади.
Иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги, иш юритишни тиклашни рад этиш ҳақидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.