Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси - давлат ташқи аудити ва молиявий назоратининг олий органидир.
Ҳисоб палатасининг асосий вазифалари:
- Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси шакллантирилишининг ва унинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш устуворликларига мувофиқлигининг тизимли таҳлилини амалга ошириш;
- қабул қилинаётган давлат дастурларининг ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлиги аудитини амалга ошириш;
- бюджет тизими бюджетларига ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларга маблағлар тушумларининг тўлиқлигини ўрганиш ҳамда назорат қилиш;
- бюджет тизими бюджетларининг ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг даромадларини кўпайтириш захираларини замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали аниқлаш ҳамда сафарбар қилиш;
- бюджет тизими бюджетларининг ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг амалга оширилаётган харажатлари самарадорлиги ҳамда қонунийлигини аудитдан ўтказиш, бу харажатларни барча даражаларда қисқартириш имкониятларини аниқлаш;
- бюджет тизими бюджетлари маблағлари ва давлат томонидан маблағ жалб қилиш ҳисобидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг мақсадга мувофиқлиги ҳамда асослилигини баҳолаш ва бошқалар.
- Ҳисоб палатасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган Ҳисоб палатасининг раиси раҳбарлик қилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳисоб палатаси раисини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги фармонлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан тасдиқланади.
- Ҳисоб палатаси раисининг ваколатлари
Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари хизмат мажбуриятларини бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга.
Ҳисоб палатасининг ваколатлари
- давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа давлат органларидан ҳамда ўзга ташкилотлардан ўз ваколатларига кирувчи масалалар бўйича материаллар, маълумотлар ва тушунтиришларни сўраб олади;
- ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун реал вақт режимида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, шу жумладан банкларнинг маълумотлар базасидан фойдаланади;
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан давлат маблағларининг банк ҳисобварақларидаги ҳамда ягона ғазна ҳисобварағидаги ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни сўраб олади;
- давлат органларини ва уларнинг вакилларини, нодавлат аудиторлик хизматларини ва айрим мутахассисларни назорат ўтказиш учун ўз ваколатлари доирасида жалб этади ва бошқалар.
- Ҳисоб палатаси ўз фаолиятини Ҳисоб палатаси ваколатларига кирувчи масалалар устидан таъсирчан тизимли назоратни таъминлаш заруриятидан келиб чиққан ҳолда шакллантириладиган назорат ишларининг йиллик дастури асосида ташкил этади. Назорат ишларининг йиллик дастури Ҳисоб палатаси раиси томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси структураси