Дарахтларни кесиш учун тегишли тартибда рухсат олиниши лозим.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 январдаги 43-сон қарорига асосан маҳаллалар ҳудудлари ҳамда кўп қаватли уйлар оралиғи ва атрофи, шу жумладан, кўчалар ва бошқа аҳоли пунктларида - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уй-жой мулкдорлари ширкатлари, шунингдек, фуқароларнинг мурожаатига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, яъни туман экология бўлимларидан рухсат олиниши лозим.
Тегишли тартибда рухсатнома олмаслик маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.