Эҳтиётсизлик орқасида енгил тан жароҳати етказиш жарима солишга сабаб бўлади.
Қасддан енгил тан жароҳати етказиш, бу ҳаракат соғлиқнинг қисқа муддат ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятини унча кўп давом этмайдиган турғун тарзда йўқотишга олиб келмаган бўлса БҲМнинг 2 бараваридан 4 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Содир этилаётган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш натижасида кўриш, сўзлаш, эшитиш қобилиятини йўқотиш ёхуд бирон аъзонинг ишдан чиқиши ёки унинг фаолияти тамоман йўқолишига, руҳий ҳолатининг бузилишига ёки соғлиғининг бошқача тарзда бузилишига, умумий меҳнат қобилиятининг 33 фоизидан кам бўлмаган қисмининг доимий йўқолишига ёки ҳомиланинг тушиши ёхуд баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашишига сабаб бўлса - 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Жабрланувчи томонидан қилинган ғайриқонуний зўрлик ёки оғир ҳақорат, шунингдек айбдорнинг ёки унинг яқин кишисининг ўлимига ёки соғлиғига зиён етказилишига сабаб бўлган ёхуд сабаб бўлиши мумкин бўлган бошқа ғайриқонуний ҳаракатлар туфайли тўсатдан юз берган кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш - жазоланади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳаволада танишинг.