Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ҳайвонот дунёси объектларининг айрим турларини овлаш учун Ўзбекистон Республикасига келадиган хорижий фуқароларга фойдаланиш ҳуқуқи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида берилади.

Хорижий фуқароларга фойдаланиш ҳуқуқи рухсатномасини бериш тартиби:
  • хорижий фуқароларнинг ов қилиш ва балиқ овлаш учун Ўзбекистон Республикасига келиши, бу ерда бўлиши ва Ўзбекистон Республикасидан кетиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;
  • ов қилиш учун буюртманома, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш учун тўлов тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат хорижий фуқароларга рухсатнома бериш учун асос ҳисобланади, хорижий фуқаронинг ўзи ёки унинг манфаатларини ифодаловчи шахс томонидан жўнатиладиган мазкур буюртманомада овланадиган ҳайвонлар турлари ва ов қилиш муддатлари кўрсатилади;
  • овлаш учун ов қуролидан фойдаланувчи хорижий фуқаро қуроллар ва уларга ўқ-дориларни республикага олиб кириш учун Ички ишлар вазирлигининг рухсатномасини олиши зарур.

  • Хорижий фуқароларнинг ов қилиши Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси назорати остида амалга оширилади.
  • Ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш учун тўловлар билан ҳаволада танишинг.

Овлаш вақтида яраланган ҳайвонлар овланган ҳайвонларга тенглаштирилади.

Овланган ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, ўлжаларини ва шу кабиларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетишга рухсатнома ҳайвонот дунёсидан фойдаланишга рухсатнома ҳамда табиатни муҳофаза қилиш бўйича ваколатли давлат инспектори ва овчи томонидан имзоланган овланган ҳайвонлар тўғрисидаги далолатнома асосида берилади.