Ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш ҳуқуқи барча тоифалардаги ер ва сув объектларига эгалик қилиш, уларни тасарруф этиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқидан ажратилган.

Қуйидагилар ҳайвонот дунёси объектлари ҳисобланади:
  • келиб чиқиши ҳайвонларга мансуб бўлган организмлар (ҳайвонлар) — сут эмизувчилар, паррандалар, судралиб юрувчи ҳайвонлар, ҳам қуруқликда, ҳам сувда яшовчи ҳайвонлар, балиқлар, умуртқасизлар ва уларнинг популяциялари;
  • ёввойи ҳайвонлардан ташкил топадиган табиий ҳайвон галалари ёки уларнинг ҳар қандай тўдалари;
  • ёввойи ҳайвонларнинг камёб ёки йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлари;
  • ёввойи ҳайвонлар ҳаёт фаолияти маҳсулотлари (ҳайвонларнинг яшаш жараёнида ҳосил бўладиган — заҳарлар, асал, сут, мўмиё, увилдириқ, сафро ва бошқалар).

Табиий эркинлик ҳолатида яшовчи барча ёввойи ҳайвонлар, шунингдек табиий яшаш муҳитига қўйиб юборилган ҳайвонлар давлат мулки ҳисобланади.

Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш турлари:
  • ов қилиш;
  • балиқ овлаш;
  • ҳайвонот дунёсидан илмий, тиббий, маданий-маърифий, тарбиявий ва эстетик мақсадларда фойдаланиш;
  • ҳайвонлар фаолиятининг фойдали хусусиятларидан фойдаланиш;
  • ҳайвонлардан уларнинг фаолияти маҳсулотларини олиш мақсадида фойдаланиш;
  • кўпайтириш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, намойиш қилиш ҳамда тижорат мақсадларида тутқунликда сақлаш (питомникларда, ҳайвонот боғларида ва ҳоказо);
  • зоология коллекциялари ташкил этиш ва улардан фойдаланиш;
  • ёввойи ҳайвонлар сонини тартибга солиш, уларни иқлимлаштириш ва қайта иқлимлаштириш;
  • тиббиёт, санитария-эпидемиология, ўлатга қарши ва ветеринария мақсадларида фойдаланиш.

Қонун ҳужжатларида ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турлари ва усуллари ҳам назарда тутилиши мумкин.

  • Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш умумий ва махсус бўлиши мумкин.
  • Ёввойи ҳайвон турларини табиий муҳитдан ажратиб олишга рухсатнома тартиби билан ҳаволада танишинг.