Дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома олиш учун cзровнома билан Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланади.
Табиий омиллар ёки ўсимликлар зараркунандалари, касалликлари таъсирида шикастланган, қуриётган ёки қуриб қолган, шунингдек, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф солаётган дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатнома тўловни амалга оширмасдан берилади.
Юридик ёки жисмоний шахснинг мулки бўлган ва улар томонидан ёғоч-тахта ва ҳосил олиш учун экилган дарахтлар ва буталарни (терак ва бошқа тез ўсувчи навлар, тут плантациялари, мевали дарахтлар ва буталар) кесишга рухсатнома талаб этилмайди.
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни рухсатнома олмасдан кесиш тақиқланади.
Давлат хизматлари кўрсатиш учун БҲМнинг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
- Рухсатномани бериш схема бўйича амалга оширилади.
Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш - жаримага сабаб бўлади.