Жавоб: Янги уй-жой қуришга ипотека кредити олиш учун қуриладиган уй-жой қийматининг бошланғич тўлови фақатгина пул кўринишида эмас, балки қурилаётган уй-жой смета қийматининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ариза берувчи томонидан ўз маблағлари ҳисобига сотиб олинган қурилиш материаллари тарзида ҳам бўлиши мумкин.
Жавоб: «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида АТ Халқ банки, «Микрокредитбанк» АТБ ва «Агробанк» АТБ томонидан жисмоний шахсларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача миқдорда микрокредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.
Бунинг учун банкка ариза; паспорт нусхаси; жисмоний шахсларга кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида ҳудудий секторлар раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун бериладиган кредитлаш бўйича тавсиянома тақдим этилиши лозим.
Жавоб: Аҳоли даромадлари (иш ҳақи ва ижтимоий тўловлар) пластик карточкаларга фуқароларнинг ёзма аризаси (розилиги) асосида ўтказилади.
Бунда хизмат кўрсатувчи банк хўжалик юритувчи субъект томонидан тақдим этилган тўлов топшириқномаси ва унга илова қилинган реестр ҳамда унинг электрон кўриниши (фамилия ва суммалар бўйича) асосида маблағларни пластик карточкаларга кирим қилади.
Шу билан бирга, Меҳнат кодексининг 153-моддасига асосан меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.
Демак, нақд пул олишдаги муаммони асос қилган ҳолда, ходимларга иш ҳақининг 100 фоизини пластик карточкага ўтказишга розилик бериш тўғрисида ариза ёзишга оғзаки буйруқ бериш ноқонунийдир.
Жавоб: Банк кассасидан берилган нақд пулни олган шахс кассадан узоқлашмаган ҳолда олинган пул суммасини банк кассирининг кузатуви остида бирма-бир қайта санаш орқали қабул қилиб олиши шарт.
Агар мижоз алоҳида ажратилган хонада ёки махсус ажратилган жойда банк кассири, назоратчиси кузатуви остида нақд пулларни қайта санаб олмаган бўлса, шунингдек мижоз нақд пулларни банк кассасидан қабул қилиб олганидан сўнг, чиқим кассасидан узоқлашган бўлса, мижознинг олинган пуллар орасидан камомад чиққанлиги тўғрисидаги эътирози қаноатлантирилмайди.
Бу ҳақидаги огоҳлантирувчи ёзувлар банк чиқим кассасининг олдидаги, мижозларга кўринарли жойга доимо осилган бўлиши шарт.
Жавоб: Фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл) ҳам ёшлар уйларидан ипотека кредити асосида квартираларни сотиб олиш учун ҳисобга қўйиш тўғрисида Ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир.