Жавоб: Ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг иқтидорли фарзандларини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида ёшлар масалалари бўйича тегишли ҳудудий идоралараро кенгашлари томонидан уларни:
- замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш;
- асосий турдаги ўқув қуроллари билан таъминлаш;
- бадиий китоблар билан таъминлаш;
- болалар газета ва журналларига обуна қилиш;
- республика оромгоҳларида дам олишини ташкил этиш;
- республика бўйлаб саёҳатга бориш ва келиш харажатларини қоплаш йўли билан амалга оширилади.
Жавоб: Тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари бўйича: чин етимларга, «Меҳрибонлик уйлари»да тарбияланганларга ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронларига – ноль фоиз ставкаси (фоизсиз кредит); талабаларнинг қолган тоифаларига – 2020 йил 1 январдан бошлаб фоиз харажатларининг бир қисмини «Yoshlar – kelajagimiz» жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш механизмидан фойдаланиш имконияти билан бозор ставкалари белгиланади. Кам таъминланган оилалардан бфўлган талабалар учун кредит бўйича қўшилган фоизларнинг 50 фоизи туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан тўланади.
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш (ўзининг, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўловга йўналтириладиган солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадларига солиқ солинмайди.
Демак, М. исмли шахснинг олий ўқув юртида тўлов-контракт асосида ўқиётган турмуш ўртоғи 28 ёшда бўлганлиги сабабли, контракт пулини тўлашга йўналтирилган иш ҳақи бўйича солиқ тўғри ҳисобланган.
Жавоб: Таълим олувчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида, таълим ташкилотларида таълим олувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлар, стипендиялар ва вақтинча яшаш жойлари билан таъминланади.
Кундузги таълим шаклидаги таълим ташкилотида таълим олувчиларга, шунингдек сиртқи таълим шаклида якуний ва оралиқ аттестация даврида вақтинча яшаш жойлари, улар мавжуд бўлган тақдирда берилади.
Вақтинча яшаш жойлари таълим олувчиларга таълим ташкилоти томонидан белгиланган тартибга мувофиқ берилади.
Демак, вақтинча яшаш жойи мавжуд бўлган тақдирдагина, олий таълим муассасаси талабани вақтинча турар жой билан таъминлаш мажбуриятига эга.
Жавоб: Олий таълим муассасаларини давлат грантлари асосида бакалавриатни тамомлаган битирувчилар магистратурага тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган тақдирда, камида уч йил ишлаб бериш мажбурияти магистратурани якунлагандан сўнг амалга оширилади.