Жавоб: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддаси 2-қисмига мувофиқ, давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш ана шу қурилмаларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Жавоб: Бундай транспорт воситаларига, уларнинг тўсиқсиз ўтиб кетиши учун йўл берган транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар фото- ва видеоқайд этишнинг махсус автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда, ҳайдовчиларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги охирги зарурат ҳолатларда содир этилган деб топилади ва маъмурий иш МЖтКнинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади.
Шу сабабли, Х. исмли шахс ўзига нисбатан чиқарилган қарор устидан ўн кунлик муддат ичида Йўл ҳаракати хизматининг ваколатли мансабдор шахсига ёки туман (шаҳар) маъмурий судига шикоят бериши лозим.
Жавоб: Ишлаб чиқарилганлигига 5 йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (тижорат асосида йўловчи ва юк ташишга мўлжалланган транспорт воситаларидан ташқари) – 2 йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилиши лозим.
Ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (тижорат асосида йўловчи ва юк ташишга мўлжалланган транспорт воситаларидан ташқари) – 1 йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилади.
Жавоб: 2020 йил 29 сентябрь кунидан бошлаб ички ишлар органлари томонидан транспорт воситаларини ушлаб туриш асосларига ўзгартиш киритилган бўлиб, эндиликда транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси мавжуд эмаслиги транспорт воситасини ушлаб туришга асос бўлмайди.
Демак, 2020 йил 10 ноябрь куни ИИБ ДЙҲХХ ходими томонидан ушбу суғурта полиси мавжуд эмаслиги асос қилинган ҳолда автомашинанинг жарима майдончасига жойлаштирилиши қонунга зиддир.
Жавоб: Йўловчилар ташиш учун мўлжалланган йўналишсиз таксиларни бошқаришга ҳайдовчилик гувоҳномасида «В» рухсат белгиси бўлган, 21 ёшга тўлган, тиббий кўрикдан ўтган ва камида уч йиллик ҳайдовчи стажига эга бўлган шахслар қўйилади.
Демак, М. исмли шахс ҳозир 21 ёшга тўлмагани ва ҳайдовчилик стажи уч йилга етмагани учун йўналишсиз таксини бошқариш фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас.