2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турларига тенглаштирилади ва унга ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблаш тартиби қўлланилади.
- Чет давлатларда мураккаб молиявий аҳволга тушган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, маблағларсиз қолган фуқароларга БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда бир марталик моддий ёрдам берилади.
- Меҳнат мигрантларига ҳуқуқий ёрдам бериш бўйича онлайн платформа ва Россия Федерацияси ҳудудини доимий хизмат билан қамраб оладиган «Call-марказ» ташкил қилинади.
2021 йил 1 январдан бошлаб «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оила аъзоси сифатида эътироф этилган ва хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириб, қайтиб келган шахсларга:
- БҲМинг 10 бараваригача миқдорида субсидия тўланади;
- тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилган кредитлар бўйича кредит фоизи ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади.
Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар бўйича мурожаатларни қабул қилиш имконини берувчи узлуксиз ишлайдиган «1282» қисқа рақамли ишонч телефонини ташкил этилади.