2019 йил 1 октябрдан — транспорт воситасини яқин қариндошлар ўртасида мажбурий тартибда нотариал ишончномаларни расмийлаштирмасдан бошқаришига рухсат берилди.
Транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари транспорт эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган бўлиши керак.
Қариндошлик даражаси транспорт воситаси эгасининг талабига биноан кўрсатилиши мумкин.