Авф этиш бўйича илтимосномани кўриб чиқиш тартиби қандай?

✅ «Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 30-бандига асосан авф килиш хакидаги илтимосномани кўриб чиқиш келиб тушган кундан бошлаб 3 ойдан ошмаслиги лозим.

✅ Афв этиш тўғрисидаги илтимоснома ижобий кўриб чиқилганда, Комиссия Ўзбекистон Республикаси Президентига таклиф киритади.

✅ Афв этиш тўғрисидаги илтимоснома рад этилганда, Шўъба бу ҳақда бир кун давомида илтимоснома берган шахсни хабардор қилиш учун илтимоснома келиб тушган органга ёки илтимосномани мустақил равишда юборган шахсга хабар беради. Муассаса маъмурияти афв этиш тўғрисидаги илтимоснома рад этилганлиги ҳақидаги маълумотни олгандан сўнг кейинги кундан кечиктирмасдан илтимоснома берган маҳкумни имзо қўйдирган ҳолда хабардор қилади.

Турмуш ўртоғимни маҳалламизда содир этилган ўғирлик жиноятида гумонлаб ички ишлар ходимлари олиб кетишган эди. Қанча муддатга ушлаб туришлари мумкин?

✅ Жиноят-процессуал кодексининг 226-моддасига асосан шахсни ушлаб туриш, 48 соатдан ошмаслиги лозим. Ундан кўп муддатга фақат суднинг санкцияси билан ушлаб турилиши мумкин.