- Давлат хизматлари марказлари пуллик хизматлар кўрсатишга ҳақлими?
✅ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 10 августдаги 273-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган “Давлат хизматлари марказларида жисмоний ва юридик шахсларга ихтиёрий пуллик хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ давлат хизматлари марказлари жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрига кўра пуллик хизматлар кўрсатиши мумкин.
- Давлат хизматлари марказига ишдан сўнг яъни 18-00 дан кейин мурожаат қилишим мумкинми?
✅ Давлат хизматлари марказлари томонидан хизмат соат 9-00 дан 18-00 га қадар реал вақт режимида ҳужжатларни тўхтовсиз қабул қилиш белгиланган. Бироқ, сиз ўз ҳужжатларингизни ЭРИ ёрдамида 24 соат давомида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборишингиз мумкин.
- Давлат хизмати олишим учун Давлат хизматлари марказига бормасдан навбат олишим мумкинми?
✅ Албатта, Давлат хизматлари агентлигининг davxizmat.uz веб-сайти орқали онлайн ёки олдиндан навбат олиш орқали амалга оширишингиз мумкин.
- Давлат хизматларини учун тўловларни қандай амалга оширса бўлади?
✅ Давлат хизматларини олишда PayMe, Click, Upay, UniPay иловалари, марказларда жойлашган банк кассалари ва банк-клиент иловалари орқали тўловларни амалга оширишингиз мумкин.
- Фарзандимни мактабгача таълим муассасасига қандай қилиб жойлаштираман?
✅ Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган "Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти" талабларига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (аризачилар) йўлланмалар олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келган ҳолда мурожаат қилиши ёки электрон тарзда давлат хизматлари олиш учун ЯИДХПда рўйхатга олиниши лозим.
✅ Бунда аризачи фарзандини муассасага қабул қилишнинг кичик ёшга етгунигача навбатга қўйиш ҳуқуқига эгалиги, йўлланма муассасага қабул қилиш бўйича кичик ёшга етишидан эрта бўлмаган муддатда берилиши назарда тутилган.