Бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади.
- Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
- Ишончномани тузиш ва тасдиқлаш учун ишончли вакилнинг иштироки талаб этилмайди.
- Ишончли вакил ҳақидаги, шунингдек ишончнома объекти ҳақидаги маълумотлар ишончнома берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ёки унинг сўзларига асосан ёзилиши мумкин. Ишончли вакил ҳақидаги, шунингдек ишончнома объекти ҳақидаги маълумотлар ишончнома берувчининг сўзларига асосан ёзилган ҳолларда берилган маълумотларнинг тўғрилиги учун ишончнома берувчи масъулдир.
Нотариус томонидан кўчмас мулк воситасини тасарруф этиш ҳуқуқи билан ишончномани тасдиқлашда қонунчилик мазмуни тушунтирилади.
Ишончноманинг шакллари билан ҳаволада танишинг.
Кўрсатиладиган хизматлар учун йиғим ундирилади. Ҳисоблашни электрон калкулятор орқали амалга ошириш мумкин.
- Нотариал идоралар ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.
- Нотариус қабулига ёзилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.
- Электрон нотариус порталидан фойдаланинг.
- Судга мурожаат қилиш тартиби билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.
Нотариус ҳаракатларидан норози бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.