Автомототранспорт савдо залига қўйилгунигача савдо олди тайёргарлигидан ўтиши керак. Бундай тайёргарлик сотувчи ёки сотувчи билан тузилган шартнома асосида бундай талабни бажарувчи корхона амалга оширади. Сервис дафтарида ёки ўрнини босувчи ҳужжатда тайёргарлик тўғрисида белги қўяди. Ҳужжатда белги қайд этмасдан автомототранспортни сотиш мумкин эмас. Сотувчи харидорга автомототранспортни сотишдан олдин тайёрлашга доир бажарилган ишлар сифати, бутланганлигини текшириш, кафолат мажбуриятлари билан танишишни таъминлайди. Чет элда ишлаб чиқарилган автомототранспортдан фойдаланишга доир қўлланма давлат тилига қўшимча ҳақ ундирилмасдан таржима қилинади.
Сотувчи автомототранспортни танлашда малакали ёрдам берилишини таъминлаши, харидорни сотувда бўлган русумлар ва моделлар билан таништириши керак. Автомототранспорт савдо залида ёки намойиш учун қулай бўлган бошқа жойларда, харидор уни эркин кўриб чиқадиган қилиб жойлаштирилиши керак. Сотувчи қўшимча товарлар сотилишини ташкил этиши ва қўшимча ҳақ тўлаш эвазига харидорга комплекс хизматлар (автомобилга қўшимча аксессуарлар, қурилмалар ва механизмлар ўрнатиш, автомобилларни сақлаш, ёнилғи қуйиш ва бошқалар) кўрсатиши мумкин.
Сотилган автомототранспорт учун сотувчи харидорга қуйидагиларни бериши керак: Номерли агрегат (двигатель, шассе, кузов, рама) сотилганда харидорга қуйидагилар берилади: Ички ишлар вазирлиги автомототранспорт сотувчи корхонани ҳимояланганлик даражасига эга бўлган маълумотнома-счёт бланкалари билан таъминлайди ва сарфланишини назорат қилади.
Ҳақи тўланган автомототранспортни олишни харидор рад этганда тўланган сумма қайтарилади. Автомототранспортга ишлаб чиқарувчининг кафолатномаси норматив-техник ҳужжатларда белгиланган муддат давомида ёки муайян километр юрилиши мобайнида амал қилади. Кафолат муддати автомототранспорт харидорга сотилган кундан бошланади.
Кафолат муддати даврида сотилган автомототранспортда сотувчи қайд этмаган камчиликлар ва ишлаб чиқаришдаги яширин нуқсон аниқланганда харидор танлови бўйича қуйидагилардан бири амалга оширилади: Кафолат муддатида автомобилни алмаштириш, кузов ёки камида 2 та агрегатни алмаштириш зарур бўлганда, эксперт комиссияси қарорига кўра амалга оширилади. Харидор зарарлар тўланган ҳолда олди-сотди шартномасини бекор қилишга ҳақлидир (автомобиллар бундан мустасно). Кўрсатиб ўтилган талаблар автомототранспорт сотувчисига қўйилади. Сотувчи аниқланган камчиликларни текин бартараф этиш ёки бартараф этиш бўйича ўз харажатларини қоплаш, бошқа автомототранспорт воситасига алмаштириш тўғрисидаги талабни автомототранспорт эгаси ёки товарни ишлаб чиқарувчига берилиши мумкин. Сотувчи, тайёрловчи автомототранспорт эгаси шахсий аризасини рўйхатдан ўтказган кун талаблар қўйилган муддат бошланадиган кун ҳисобланади.
Автомототранспортда аниқланган камчиликларни бартараф этиш қуйидаги (республика ташқарисидан келтириладиган зарур эҳтиёт қисмлар мавжуд бўлмаганда, уларни келтириш талаб қилинадиган вақтни ҳисобга олмасдан, бироқ 3 ойдан ортиқ бўлмаган) муддатларда амалга оширилади:
Автомототранспортдаги камчиликлар бартараф этилганда ишлаб чиқарувчи завод белгилаган кафолат муддати транспортдан фойдаланилмаган вақтга узайтирилади. Кўрсатиб ўтилган вақт автомототранспорт эгасининг камчиликларни бартараф этиш ҳақида талаб қилган кундан бошлаб ҳисобланади ва автомототранспорт тузатилгандан пайтдан бошлаб тамом бўлади.
Нуқсонли автомототранспортни сотувчи, ишлаб чиқарувчи алмаштиришни 7 кунда, сифатни қўшимча равишда текшириш зарур бўлганда эса автомототранспорт эгаси талаб берган кундан бошлаб 20 кунда амалга оширади. Автомобилни алмаштириш муддати эксперт комиссияси қарори қабул қилинган санадан бошлаб ҳисобланади. Шунга ўхшаш автомототранспорт бўлмаганда харидорнинг алмаштириш тўғрисидаги даъво берилган пайтдан 1 ойда қондирилиши керак. Автомототранспортни алмаштиришда кафолат муддати автомототранспорт харидорга берилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Камчилик пайдо бўлиш масаласида келишмовчилик бўлганда сотувчи, ишлаб чиқарувчи автомототранспорт эгаси мурожаат қилган жой бўйича эксперт комиссияси ташкил этади. Комиссия таркибига тайёрловчи, сотувчи вакили ва автомототранспорт эгаси хоҳиши бўйича истеъмолчилар жамоатчилик ташкилоти вакили ёки бошқа шахс киради. Автомототранспорт эгаси экспертиза ўтказилишида қатнашиш ҳуқуқига эга. Комиссия камчилик (носозлик): Мазкур бандда санаб ўтилган сабаблар туфайли пайдо бўлган камчиликларни бартараф этиш умумий асосларда амалга оширилади.
Автомототранспортни тузатиш, нархини пасайтириш, алмаштириш учун келтириш ва уларни харидорга қайтаришни сотувчи, ишлаб чиқарувчи текин амалга оширади. Ушбу мажбуриятлар бажарилмаганда сотувчи, ишлаб чиқарувчи товарни келтириш ва қайтариш билан боғлиқ харажатларни автомототранспорт эгасига тўлашга мажбур. Экспертиза ўтказиш, автомототранспортни тузатиш, нархини пасайтириш, алмаштириш учун келтириш ва қайтариш билан боғлиқ харажатни, агар камчилик автомототранспорт эгасининг айби туфайли ёки енгиб бўлмайдиган куч оқибатида келиб чиққанлиги исбот қилинмаса, сотувчи, ишлаб чиқарувчи тўлайди.
Муддат ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун сотувчи, ишлаб чиқарувчи автомототранспорт эгасига автомототранспорт қийматининг 1% миқдорида неустойка тўлайди. Носоз автомототранспорт воситаси ана шундай русумдаги автомототранспортга, бироқ ўзгартирилган нарх билан алмаштирилганда қиймати қайта ҳисобланмайди. Бошқа моделга алмаштиришда - нарх ошганда - қийматни қайта ҳисоблаш алмаштириш кунида амалда бўлган нархдан келиб чиқиб амалга оширилади. Носоз автомототранспорт қайтарилганда ва шу муносабат билан олди-сотди шартномаси бекор қилинганда автомототранспорт эгаси билан ҳисоб-китоб қуйидаги тартибда:
Автотранспорт воситасини сотиб олиш, олиб кириш ва расмийлаштириш тартиби билан ҳаволада танишинг.