Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш Хизмат кўрсатувчи ташкилот - ўзига бириктирилган ҳудудда истеъмолчига қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндини тўплаш ва олиб кетиш хизматини кўрсатишга ихтисослашган ташкилот.

">хизмат кўрсатувчи томонидан амалга оширилади.

Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш
  • аҳолига – хизматлар ҳокимликлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида тузиладиган шартнома (битим) асосида;
  • жисмоний шахсларга – хизматлар кўрсатиш бўйича оммавий шартнома асосида амалга оширилади.

  • Хизматлар учун мажбурий тўловлар жисмоний шахслар томонидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечикмай тўланади.
  • Тўлов жисмоний шахс томонидан чекланмаган ҳолда, банк ва тўлов кассаси, электрон тўлов тизими ва бошқа тўлов турлари орқали амалга оширилади.

Хизматлар учун тўловларни электрон шаклда амалга ошириш мумкин

  • Истеъмолчи аванс тариқасида тўлаган давр учун қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.

Чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича фойдали саҳифалар
  • балансни текшириш ва тўловни биллин тизими орқали амалга ошириш учун ушбу ҳаволага ўтинг
  • тарифлар калкулятори билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг
  • ҳудудлар бўйича тарифлар билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг

  • Жисмоний шахс қўшимча хизмат учун тўловни 100 % олдиндан тўлайди.

Қуйидаги чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш алоҳида тўлов эвазига амалга оширилади
  • суюқ маиший чиқиндилар;
  • йирик габаритли маиший чиқиндилар;
  • чорвачилик чиқиндилари;
  • қурилиш чиқиндилари ва тупроқ;
  • дарахт ва буталарни кесишдан ҳосил бўладиган чиқиндилар ва смёт.

  • Тўлов вақтида ўтказилмаганда ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун жисмоний шахсдан 0,1% миқдорда пеня ундирилади.

Хизматлар учун тўловларнинг қайта ҳисоб-китоби қуйидаги ҳолларда амалга оширилади
  • ҳисоблашда хатоликлар йўл қўйилганда ;
  • истеъмолчига хизмат кўрсатилмаган ёки сифатсиз хизматлар кўрсатилганда;
  • истиқомат қилувчи шахслар сонига тузатишлар киритилганда;
  • Мажбурий ижро бюроси тақдимномаси ёки суд қарори бўйича.

  • Ҳисоблашда хатолик аниқланганда тўловни қайта ҳисоб-китоб қилиш асос ҳисобланувчи далолатнома тузилади.
  • Далолатномага хатоликларга йўл қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

Ягона электрон тизимида онлайн шакллантириладиган маълумотлар
  • абонентлар тўғрисида;
  • абонент хизмат кўрсатиш зонасига тааллуқли бўлган хизмат кўрсатувчи ташкилот;
  • абонент билан бирга истиқомат қилувчи шахслар сони;
  • мажбурий тўловлар суммаси;
  • қаттқи маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб ташлаш хизматлари учун мажбурий тўловларнинг амалда тўланганлиги, қарздорлик суммаси ва ортиқча тўланганлиги тўғрисида.