Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш "E-IJRO AUKSION" ягона савдо майдончасида электрон ким ошди савдолари орқали амалга оширилади.
Ким ошди савдоси қатнашчиси йилига бир марта электрон онлайн аукцион орқали якка тартибдаги уй-жой қуриш учун битта ер участкасини сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Имтиёзлар ҳар бир оилага бир марта берилади ва бошқа оила аъзоларига тааллуқли эмас.
Ким ошди савдоси ўтказилиши тўғрисида хабар ва лотлар тўғрисидаги маълумотлар ким ошди савдоси бошланишидан 30 кун олдин операторнинг веб-порталида жойлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ким ошди савдосида қатнашиш ҳуқуқига эга.
Ким ошди савдосида қатнашиш учун аризаларни қабул қилиш операторнинг веб-порталида автоматик равишда хабарнома жойлаштирилган кундан бошланади ва аукцион кунидан 2 кун олдин (соат 13:00 да) тугайди.
Аризалар электрон кўринишда топширилади.
- Ушбу шахслар ким ошди савдосида қатнашиш ҳуқуқига эга эмас.
- Ариза қуйидаги тартибда топширилади.
- Деҳқончилик учун ер бериш.
- Фуқароларга жамоавий боғдорчилик, узумчилик ва полизчилик учун ер участкаларини бериш.
- Фермер хўжалиги учун ер бериш.
- Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун ер участкаларини бериш.