Иситиш учун иссиқлик энергияси етказиб бериш ва иссиқ сув билан таъминлаш истеъмолчи ва етказиб берувчи ўртасида тузилган иссиқлик таъминоти шартномаси асосида амалга оширилади.
Шартнома тузиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- мулкдорнинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжати;
- мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (кадастр ҳужжати йиғмажилди);
- ички ишлар бўлими томонидан берилган маълумотнома (ф-17) ёки уй дафтаридан кўчирма;
- юридик шахснинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва иссиқлик таъминоти тизимларига уланиш учун лойиҳа ҳужжатлари (нотурар жой мулкдори учун).
Шартномада назарда тутиладиган шартлар
- истеъмол ва иссиқлик энергияси сифати кўрсаткичларининг белгиланган режимларига риоя қилиш шартлари ва томонларнинг мажбуриятлари;
- баланс мансублилик чегаралари;
- иссиқлик энергияси билан таъминлашни тўхтатиш ёки чеклаш шартлари;
- ҳақ тўлаш тартиби, вақти, тарифлар ва шартлар;
- истеъмолчига иссиқлик энергиясини етказиб бермаган ёки тўлиқ ҳажмда етказиб берилмаган ҳолларда тўловларни қайта ҳисоб-китоб қилиш;
- ҳисобга олиш асбоблари бўйича маълумотлар (иссиқ сувни индивидуал ҳисобга олиш асбобининг тури);
- иссиқлик энергиясини бериш ва истеъмол қилишнинг асосий шартлари;
- томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
- томонларнинг жавобгарлиги;
- низоларни ҳал этиш тартиби;
- томонларнинг реквизитлари;
Турар жойнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя шартномалари давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин рўйхатдан ўтказувчи орган янги мулкдор ҳақидаги маълумотни етказиб берувчига юборади.
Етказиб берувчи маълумот тушгандан кейин 1 ойда мулкдор билан шартнома тузади.