Газ учун тўлов:
- газ ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган истеъмолчига етказилган газ ҳажми биллинг тизими орқали аниқланади;
- истеъмолчининг телефон рақами бўлганда, газ таъминоти ташкилоти газ учун тўлов ҳақида хабардор қилишни таъминлайди;
- истеъмолчи ой тугаганидан сўнг 10 кунда газ учун тўловни амалга ошириши шарт;
- газ ҳақи вақтида тўланмаса, истеъмолчи пеня тўлайди.
Газ учун тўловни электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш:
Upay орқали – ушбу ҳаволага ўтинг;
Click орқали – ушбу ҳаволага ўтинг.
Газ таъминоти ташкилоти ҳар ойнинг 11 санасидан кечиктирмай, қарздор истеъмолчилар рўйхатини шакллантиради ва Мажбурий ижро бюросига тақдим қилади.
Бюро рўйхатни олган куннинг эртасидан кечиктирмай, истеъмолчиларни қарзни 5 кун ичида тўлаш лозимлиги ҳақида хабардор қилишни таъминлайди.
Ушбу муддат ўтгандан сўнг Бюро қуйидаги чораларни кўради:
- қарздорликни мажбурий ундириш;
- истеъмолчининг банк пластик картасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги маблағни ҳар ойда ундириш;
- қарздор истеъмолчини газ тармоғидан узиш.