Электр тармоғи корхонаси ва истеъмолчи ўртасида 2 нусхада шартнома тузилади.
Шартноманинг бир нусхаси истеъмолчида, иккинчи нусхаси электр тармоғи корхонасида қолади.
Шартномада истеъмолчи ва электр тармоғи корхонасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс эттирилади.
Тарифлар калкулятори билан ҳаволада танишинг.
Электр энергияси бўйича балансни текшириш ва тўлаш учун ҳаволага ўтинг.
Тариф ўзгариши ҳақида хабар бериш:
- электр учун тарифлар ўзгарганда, электр тармоғи корхонаси камида 15 кун олдин бу ҳақда хабар беради;
- бунда истеъмолчи фойдаланилган электр учун янги тариф кучга кирган кундан бошлаб ҳақ тўлайди;
- тарифлар ўзгарганда, аванс тариқасида тўловни амалга оширган маиший истеъмолчи 6 ойга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади.
Қоидабузарликни расмийлаштириш:
- электрдан фойдаланишда истеъмолчи томонидан қоидабузарликка йўл қўйилса, бу ҳақида далолатнома тузилади;
- далолатноманинг бир нусхаси истеъмолчига берилади. Бунда истеъмолчининг электр қурилмалари тармоқдан узиб қўйилади.