Уйда якка тартибда таълим олиш жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган, узоқ вақт даволанишга муҳтож ва тиббий кўрсатмаларга кўра доимий ёки вақтинча умумий ўрта таълим муассасаларига қатнай олмайдиган болалар учун ташкил этилади.

Уйда якка тартибда таълим олиш учун асос бўладиган касалликлар рўйхати

Т/р.

Касалликнинг номланиши ва патологик ҳолатлари

Уйда якка тартибда таълим олиш муддати

I. Соматик касалликлар

1.

Бириктирувчи тўқиманинг тизимли шикастланиши (тизимли қизил югурик, дерматополиомиозит), ёшлар ревматоид артрити ва тугунчали периартеритнинг оғир турлари

6 ой

2.

Юрак ва қон айланиш тизимининг туғма нуқсонлари (декомпесация даври, турғун юрак ва қон айланиши етишмовчилигининг II ва III даражаси)

6 ой

3.

Оғир даражадаги тетрада Фалло касаллиги

ўқув йили

4.

Туғма ва орттирилган характердаги ўпка-бронх касалликларининг II ва III даражали турғун нафас етишмовчилиги

6 ой

5.

Астманинг оғир даражаси (ҳафтада бир неча марта ёки ҳар куни хуруж қилганда)

ўқув йили

6.

Сурункали гломерулонефрит (буйрак функцияси бузилишининг яққол клиник кўринишида, қайталаш давридаги цитостатик ва стеироид даво ўтказилган даврида)

ўқув йили

7.

Сурункали пиелонефрит ва сурункали обструктив пиелонефрит (буйрак функцияси бузилишининг яққол клиник кўриниш даври)

ўқув йили

8.

Ўткир гломерулонефрит бирламчи даволашдан сўнг ремиссия давригача, бирламчи ва иккиламчи нефротик синдроми стероид ва цитостатик даво ўтказилган даврида

ўқув йили

9.

Турли органларнинг хавфли ўсмалари

ўқув йили

10.

Муковисцедознинг оғир тури

6 ой

11.

Целиакиянинг оғир тури (асоратлар билан кечиш даври)

6 ой

12.

Носпецифик ярали колитнинг оғир тури (қайталанувчи кечиши)

6 ой

13.

Крон касаллигининг оғир даражаси (асоратлар билан кечиш даври)

6 ой

14.

Жигар циррозининг декомпенсация даражаси

ўқув йили

15.

Номаълум этиологияли оқсил-энергетик етишмовчилигининг оғир даражаси (вазн танқислиги 30% ва ундан ортиқ ҳолатларда)

6 ой

16.

Ўткир лейкоз, апластик камқонликлар, ирсий гемолитик камқонликлар

ўқув йили

17.

Оғир геморрагик криз билан кечувчи доимо қайталаниб турувчи сурункали тромбоцитопатия, тромбоцитопеник пурпура, гемофилия, Виллибранд ва Гльнцман касалликлари

6 ой

18.

Туғма ва орттирилган иммун танқислиги ҳолатлари

ўқув йили

II. Психоневрологик касалликлар

1.

Руҳий касалликлар(шизофрения, психознинг зўрайган даври)

ўқув йили

2.

Оғир неврозлар (неврастения, психоастения), невроз ҳолатларининг зўрайган даври, шу жумладан энкопрез, кундузги турғун энурез, декомпенсация давридаги дудуқланиш

ўқув йили

3.

Турли этиологияли яққол кўринадиган энцефалоастеник ҳолатлар (травматик, юқумли, соматик)

ўқув йили

4.

Психопатиялар, декомпенсация давридаги психопатик ҳолатлар

ўқув йили

5.

Эпилепсиянинг зўрайган даврида

ўқув йили

6.

Мустақил ҳаракат қила олмасликка олиб келган таянч-ҳаракат аъзоларининг бузилиши

ўқув йили

7.

Болалар церебрал фалажи ва унинг асоратлари (енгил тури)

ўқув йили

8.

Болалар аутизми (хулқ-атвор бузилишлари билан, ўз-ўзини бошқара олмайдиган ҳаракатлар синдроми)

ўқув йили

9.

Миопатия. Миастениянинг тарқалган шакли

ўқув йили

10.

Асаб тизимининг демиелинлаштирувчи касалликлари (яққол намоён бўлган клиника даври)

ўқув йили

III. Хирургик касалликлар

1.

Таянч аъзоларининг фалажи ва тоз суяклари фаолиятининг бузилиши билан боғланган орқа мия чурраси

ўқув йили

2.

Сийдик тута олмаслик, сийдик пуфагининг экстрофияси, сийдик йўлларининг атонияси декомпенсацияланган шакли. Нажас тута олмаслиги

ўқув йили

3.

Орқа чиқарув йўлларининг атрезияси

6 ой

4.

Турли касалликларда оёқларнинг фалажи

ўқув йили

5.

Сурункали таянч-ҳаракат аъзолари касаллиги (сурункали остеомиелит суяк сили, остеохондропатия)

ўқув йили

6.

Бош мия операциясидан кейинги асоратланган ҳолатлар

ўқув йили

7.

Таянч-ҳаракат тизимида ўтказилган операциялардан кейинги реабилитатив давр

6 ойдан 1 йилгача

IV. Тери касалликлари

1.

Туғма буллезэпидермолиз

ўқув йили

2.

Туғма ихтиознинг зўрайган даври

6 ой

3.

Эритродермия псориазининг йирингли тури

6 ой

4.

Артропатик псориази

6 ой

5.

Ўткир тери сил касаллиги

ўқув йили

Уйда таълим беришни ташкил этиш тартиби

Уйда якка тартибда таълим олиш учун асос бўладиган касалликлар рўйхатида белгиланган касаллик (патологик ҳолат) аломатлари бўлган ўқувчининг ота-онаси ўқувчини тиббий кўрикдан ўтказиш учун халқ таълими бўлимида ташкил этилган тиббий-маслаҳат комиссиясига мурожаат қилади.

Тиббий-маслаҳат комиссиясига ўқувчининг касаллик тарихидан кўчирма, касаллик бўйича махсус даволаш-профилактика муассасаларининг хулосаси, заруратга кўра бошқа диагностика текширувлари натижалари тақдим этилади.

Тиббий кўрик тиббий-маслаҳат комиссиясига мурожаат қилинган кундан бошлаб 3 кун ичида ўтказилади.

Тиббий хулоса тиббий кўрик ўтказилган куннинг ўзида тақдим этилади.

Ота-оналар фарзандларининг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тўғрисида ариза билан мактаб директори номига мурожаат қиладилар.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

  • ўқувчининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси;
  • ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели (таълим олган бўлса);
  • ўқувчи ота-онасининг фуқаролик паспорти нусхалари;
  • тиббий-маслаҳат комиссиясининг тиббий хулосаси.

Мактаб директори томонидан ариза қабул қилиб олингач 10 кунда халқ таълими бўлимининг буйруғига асосан ўқувчига уйда якка тартибда таълим берувчи ўқитувчиларни бириктириш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

Ўқувчида бир вақтнинг ўзида бир неча касаллик турлари учраса ёки унга фан ўқитувчиларидан ташқари бошқа мутахассисларнинг (логопед, психолог, дефектолог ва бошқалар) ёрдами керак бўлиб, мактабда бундай мутахассис бўлмаса, ушбу мутахассислар жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) ёки бошқа таълим муассасаларидан ўриндошлик асосида жалб этилади. Бунда ушбу мутахассисларга ўриндошлик асосида ишлаганлиги учун мактаб томонидан ҳақ тўланади.

Ўқувчига фан ўқитувчиларидан ташқари мутахассисларни бириктириш учун халқ таълими туман (шаҳар) бўлимлари масъул ҳисобланади.

Таълим-тарбия жараёни

Ўқувчига ўқув режа асосида таълим-тарбия берилади.

Жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бериш мактабнинг ўқув дастури, психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бериш эса ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг ўқув дастури асосида ташкил этилади.

Ўқув режасидаги ҳафталик соатлар миқдори 1-4-синфлар учун 8 соат, 5-9-синфлар учун 10 соатни ташкил қилади.

Дарс жадвали мактаб томонидан ўқувчининг соғлиғи ҳолатини инобатга олиб, ота-оналар билан келишган ҳолда ишлаб чиқилади ҳамда мактаб директори томонидан тасдиқланади. Дарс жадвали ҳафтасига камида 3 кунга мослаб тузилади.

Дарс соатининг давомийлиги жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчилар учун 45 дақиқа, психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчилар учун 40 дақиқадан иборат бўлади.

Ўқувчи оғир мия жароҳатлари, бош мияда бўлган жарроҳлик операциялари, шунингдек касаллиги зўрайган даврда ёки ўқувчининг таълим олишига тўсқинлик қиладиган бошқа ҳолатларда тиббий-маслаҳат комиссиясининг хулосасига асосан, унда кўрсатилган муддатга ўқишдан озод этилиши мумкин.

Баҳолаш ва имтиҳон

Дарс машғулотларида ўқувчининг олган баҳолари мазкур махсус шаклдаги баҳолаш дафтарига қайд этиб борилади. Баҳолаш дафтари ҳар бир фан бўйича алоҳида юритилади. Ўқувчининг баҳолаш дафтарига қўйилган баҳолар ўқувчи рўйхатда турган мактабнинг синф журналига кўчириб борилади.

Ота-оналар томонидан баҳолаш дафтарига ўқитувчилар томонидан дарс машғулотлари ўтказилганлигини тасдиқловчи имзо қўйилади. Ўқувчининг баҳолаш дафтари ўқитувчида сақланади ва ўқув йили охирида бошқа ҳисоботлар билан биргаликда мактаб раҳбариятига тақдим этилади.

Ўқувчилар учун босқичли назорат ва якуний давлат аттестацияси мактаб директорининг буйруғига мувофиқ ташкил этилади. Ота-оналарнинг истаклари ҳамда ўқувчининг соғлиғи ҳолатини инобатга олиб, босқичли назорат ва якуний давлат аттестацияси ўқувчининг уйида ёки мактабда ўтказилиши мумкин.

Якуний давлат аттестациясини муваффақиятли топширган ўқувчига таълим олганлиги тўғрисида шаҳодатнома берилади.

Мазкур ҳужжатга ўқув режа бўйича ўқувчи томонидан ўзлаштирилган фанлар учун баҳо қўйилади, дарс машғулотлари ўтилмаган фанларга баҳо қўйилмайди ҳамда унинг ўрнига «ozod etilgan» деган сўзлар ёзиб қўйилади.