Ўқувчиларни маълум фанга бўлган иқтидор ва истеъдодини ривожлантириш мақсадида ихтисослаштирилган синфлар, мактаблар (мактаб-интернат) ташкил этилиши мумкин.
- Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар шаҳарда камида 250 ўқувчи контингенти ва қишлоқ туманларида камида 150 ўқувчи контингенти билан ташкил этилади.
Танлов ташкил этиш
- Айрим фанларга ихтисослаштирилган мактаб маъмурияти ўқувчилар танловининг сифатли ва рақобатли ўтказишга эришиш мақсадида танлов бошланишидан камида 2 ой олдин танлов ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон бериши лозим.
- Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар 2-синфлар учун 1 апрелдан 20 майгача, 5-синфлар учун 25 майдан 20 июнгача (шу кун ҳам) қабул қилинади.
- Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим мактабга жорий ўқув йилида 1-синфини тугатган ўқувчилар 2-синфга танлов асосида қабул қилинади.
- Ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатига жорий ўқув йилида 4-синфни тугатган ўқувчилар 5-синфга танлов асосида қабул қилинади.
Айрим фанларга ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади
- ихтисослаштирилган мактаби директори номига ариза;
- туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
- №086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
- 3х4 ҳажмдаги 6 та фотосурат;
- психологик-педагогик ташхис дафтари асосида ўқувчининг қизиқишлари, ўқув фанларини ўзлаштириши ҳақида тасдиқланган тавсифнома;
- турар жойидан маълумотнома;
- истеъдод ва иқтидорини кўрсатувчи ишларидан намуналар таълим соҳаси бўйича (нашр этилган ёки қўлёзма сифатида ёзилган шеърлар, ҳикоялар, расмлар ва шу кабилар).