Биометрик ҳаракатланиш ҳужжати — Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижда шахсини тасдиқловчи, ҳаракатланиш ҳужжати эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари киритилган электрон ташувчи қурилма (чип)га эга бўлган ҳужжат.


► Ҳаракатланиш ҳужжати олиш учун:

  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахс ҳаракатланиш ҳужжатини олиш ва алмаштириш учун ўзи доимий рўйхатда турадиган жойдаги ички ишлар органларига мурожаат қилади.
  • Фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳаракатланиш ҳужжати 5 йил муддатга берилади.
  • Бир ёшга тўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳаракатланиш ҳужжати 2 йил муддатга берилади.
  • Ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиш муддати тугагач, шахс уни ички ишлар органларига топшириши шарт.
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш ҳужжати 10 иш куни мобайнида, хорижда — 15 иш куни мобайнида берилади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар
  • белгиланган шаклдаги ариза;
  • илгари берилган ҳаракатланиш ҳужжати;
  • фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилиши учун берилган гувоҳномаси;
  • туғилганлик ҳақида гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун);
  • ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаролиги бўлмаган шахсга (вояга етмаганлар учун) хорижга чиқиши учун нотариал тасдиқланган розилиги;
  • фуқаролиги бўлмаган шахсга (вояга етмаганлар учун) ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти;
  • 35 x 45 мм ўлчамдаги 2 та фотосурат;
  • давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция.
  • 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролиги бўлмаган шахслар ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг вояга етмаган шахснинг мустақил равишда хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги бўлган тақдирда хорижга кузатувчисиз чиқиши мумкин.

16 ёшга тўлмаган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжати уларнинг ота-оналарига, васийлари (ҳомийлари)га, ҳаракатланиш ҳужжати бериш ҳақида ариза билан мурожаат қилган ташкилотларнинг вакилларига берилади.

Ҳаракатланиш ҳужжати
  • амал қилиш муддати тугаганида;
  • ҳаракатланиш ҳужжати бланкаси яроқсиз ҳолга келганида;
  • эгаси бирор-бир давлат фуқаролигини қабул қилганида;
  • уни расмийлаштириш чоғида атайлаб ёлғон маълумотлар тақдим қилинганида ўз кучини йўқотади.