Рақамли телевидение хизматлари шартнома асосида кўрсатилади.
Фойдаланувчи ( абонент ) очиқ теле-, радиоканалларни провайдер билан шартнома тузмасдан ва ҳақ тўламасдан қабул қилиши мумкин.
Рақамли теле-, радиоканалларни қабул қилиш учун провайдерга мурожаат қилинганда қуйидаги маълумотлар тақдим қилинади:
- паспорт (асли қайтариб берилади);
- номи, манзили, гувоҳнома рақами, СТИР (юридик шахслар учун);
- хизматдан фойдаланиш кўзланаётган манзил;
- боғланиш маълумотлари (телефон рақами, электрон почта манзили).
Электрон тарзда мурожаат қилинганда, мурожаатчига шартнома тузиш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида 1 иш куни ичида жавоб юборади.
Абонентни активизация қилиш
- шартнома тузган кундан бошлаб 2 иш куни ичида ёки ундан кўпроқ муддатда абонент активация қилинади ва тармоққа уланади;
- хизматлар провайдернинг хизматлар тўғрисидаги ахборотига мувофиқ бўлиши шарт;
- оператор (провайдер) шартнома талабларига мувофиқ, кечаю-кундуз сифатли хизматлар кўрсатиши шарт.
Бепул кўрсатиладиган хизматлар
- хизматлар ва қўшимча хизматлар тўғрисида маълумот бериш;
- хизмат кўрсатиш зонаси тўғрисида ахборот бериш;
- тарифлар ва тариф-режалари тўғрисида ахборот бериш;
- провайдернинг реквизитлари ва ишлаш режими тўғрисида ахборот бериш;
- ускуналарнинг носозлиги, фойдалиш билан боғлиқ муаммолар, смарт-картанинг йўқолганлиги, абонентнинг шахсий маълумотлари ўзгарганлиги тўғрисидаги ахборотни қабул қилиш.
Шартномани бекор қилиш асослари
- абонент тўловларни ўз муддатида тўламаса;
- оператор (провайдер)нинг лицензияси бекор қилинганда;
- форс-мажор ҳолатлари натижасида хизмат кўрсатиш имкони бўлмаганда.
Шартнома бекор қилинганда, абонентга бунинг сабаблари кўрсатилган ҳолда хабар берилади.
Шартнома бекор қилинганда кўрсатилган ва кўрсатилмаган хизматлар бўйича қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади.
Провайдернинг мажбуриятлари:
- режали таъмирлаш-профилактика ишларининг бошланиш вақти тўғрисида абонентни (фойдаланувчини) камида 1 сутка олдин хабардор қилиш;
- провайдер абонент (фойдаланувчи) ҳақидаги маълумотларни сир сақлаши шарт.
Оператор (провайдер) томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилмаса ёки сифатсиз хизмат кўрсатилса:
- Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига мурожаат этиш учун ушбу ҳаволага ўтинг;
- Алоқа инспекциясига мурожаат этиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.