Паспортни фуқаролар истиқомат жойидаги ички ишлар органлари, ёхуд Ўзбекистон Республикасининг шахс борган хориждаги дипломатия ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари беради ва алмаштиради.

Қуйидаги ҳолларда паспорт алмаштирилади
  • паспортнинг амал қилиш муддати тугаганда;
  • фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганида;
  • миллатини, туғилган йилини ўзгартирганда;
  • ёзувлардаги чалкашлик аниқланганда;
  • виза ва алоҳида белгилар учун мўлжалланган варақлар тўлганда;
  • фойдаланишга яроқсиз ҳолга келганда.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар
  • ариза;
  • туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (паспортни биринчи марта олиш чоғида);
  • илгари олинган паспорт;
  • 35х45 миллиметр катталикдаги иккита оқ-қора ёки рангли фотосурат.

Фамилияси, исми, отасининг исмини ўзгартириш, миллатини, туғилган йилини ўзгартиш ёки ёзувдаги чалкашликка аниқлик киритиш мақсадида паспортни алмаштириш учун шу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам тақдим этилади.

  • Фуқаро паспортини йўқотган тақдирда унга белгиланган тартибда паспорт йўқолгани ҳақида ариза берган кундан бошлаб 1 ой ичида янги паспорт берилади.
  • Паспортни алмаштиришга, шунингдек, 18 ёшга тўлиши муносабати билан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун аризалар - паспорт амал қилиш муддати тугашидан 1 ой олдин ва паспорт амал қилиш муддати тугаганидан кейин 1 ойлик муддатда ҳамда 18 ёшга тўлгандан кейин 1 ойлик муддатда берилади.

Хорижга чиқиш биометрик паспорти фуқароларга қуйидаги муддатларга берилади
  • туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача — 2 йил муддатга;
  • бир ёшдан 16 ёшгача — 5 йил муддатга;
  • 16 ёшдан ошган шахсларга — 10 йил муддатга.

  • Консуллик муассасига тақдим этиладиган ҳужжатлар.
  • Янги паспортни расмийлаштириш жойидан қатьий назар давлат божи ёки консуллик йиғими ундирилади.
  • Паспортни қасддан яроқсизлантириш ёки эҳтиёт қилиб сақламаганлик оқибатида йўқотиб қўйиш жаримага сабаб бўлади.