Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти – Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

16 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари паспортга (ID-карта) эга бўлишлари керак.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти қуйидагиларга берилади
  • 16 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқароларига;
  • Қонун кучга кирган кунга қадар Ўзбекистонда доимий яшаган шахсларга;
  • Қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олган шахсларга.

  • Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти ички ишлар органлари томонидан берилади.
  • Ўзбекистон Республикасининг хорижда доимий яшайдиган фуқароларига, шунингдек Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатия ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси томонидан берилади.
  • Бунда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш мумкин.

Паспорт олиш учун қуйидагиларни тақдим этиш лозим
  • биометрик паспорт бериш ҳақида ариза топшириш;
  • 16 ёшга тўлганлик муносабати билан паспорт олишда туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этиш. Агар туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари томонидан берилган бўлса, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномага апостиль қўйиш зарур;
  • илгари берилган паспортни топшириш;
  • 35х45 мм ҳажмдаги 2 та фотосурат;
  • давлат божи тўланганлиги тўғрсидаги ҳужжат.