а) Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари томонидан, бундай консуллик муассасалари мавжуд бўлмаган тақдирда эса — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг (ТИВ) икки томонлама битими мавжуд бўлган бошқа давлатларнинг консуллик муассасалари томонидан берилади. Бош консулликлар, консулликлар, вице-консулликлар, консуллик агентликлари ва элчихоналарнинг консуллик бўлимлари Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги консуллик муассасалари ҳисобланади; б) халқаро аэропорт мақомига эга бўлган Ўзбекистон аэропортларидаги ТИВ бўлинмалари томонидан берилади. Аэропортларда ТИВ консуллик муассасалари ва бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасига кириш визалари хорижий фуқароларнинг барча тоифаларига берилади. в) Ўзбекистоннинг электрон визалар расмий портали evisa.mfa.uz орқали электрон визаларини расмийлаштириш. Ўзбекистонга кириш визалари 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади. Айрим фуқароларга 3 йилгача муддатга берилиши мумкин.
Кириш визаларини расмийлаштириш учун зарур бўладиган ҳужжатлар рўйхати билан танишинг.
Бир марталик визалар учун: Изоҳ: ҳар бир марта такроран олинган виза учун тариф 10 АҚШ долларига ошади. Кўп марталик визалар учун: Транзит визалар учун: Гуруҳ визалари учун (гуруҳда 16 ёшга тўлмаган болаларни истисно қилганда 5 киши бўлиши керак): Визалар бериш чоғида амалда қилинган сарф-харажатлар учун ҳам тўлов ундирилади. Мазкур тўлов миқдори визани расмийлаштириш жойига боғлиқ.
Кириш визалари - 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.
Кўп марталик визалар “а” бандда кўрсатилган хорижий фуқароларга уларнинг аккредитация муддатига берилади, “б”,”в” ва “г” бандларда кўрсатилган бошқа фуқароларга эса 1 йилгача муддатда берилади. Ички ишлар вазирлиги (ИИВ), ҳудудий ички ишлар органлари томонидан юқорида кўрсатилмаган хорижий фуқароларнинг учун Ўзбекистондан кириш визаларини (чиқиш, чиқиш-кириш) бериш ва амал қилиш муддатини узайтиришни амалга оширади. ИИВ томонидан 1 йил муддатга бериладиган кўп марталик визалар хорижий фуқароларнинг қуйидаги тоифаларига ва уларнинг оила аъзоларига берилади: а) Инвестиция давлат қўмитасида аккредитациядан ўтган фирма ва компанияларнинг доимий ваколатхоналари ходимларига (ваколатхона ходимининг аккредитациядан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида); Виза хорижий фирма ёки компаниянинг доимий ваколатхонасининг расмий илтимосномаси асосида берилади. б) Ўзбекистонда қонунчиликда ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтган хорижий банклар ёки бошқа молия ташкилотлари ходимларига (хорижий банк ёки бошқа молия ташкилотлари штатига хорижий фуқарони киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида). Виза хорижий банк ёки бошқа молия ташкилотининг расмий илтимосномаси асосида берилади. в) қўшма корхона ва 100 фоиз хорижий инвестицияли корхона ходимларига, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган ёки аккредитацияланган хорижий фирма ходимларига, улар томонидан Ташқи миграция фаолияти бўйича агентликнинг меҳнат фаолиятига рухсати олинганидан сўнг агар бошқа икки томонлама ва кўп томонлама ҳукуматлараро келишувлар кўзда тутилмаган бўлса; Виза корхонанинг расмий илтимосномаси асосида берилади. г) инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий компанияларнинг мансабдор шахслари ва мутахассисларига. Виза Ўзбекистоннинг вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг расмий илтимосномаси асосида берилади.