Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органларига қуйидаги ҳолларда мурожаат этилиши мумкин:
- дарахтлар, буталар, бошқа ўрмон ўсимликлари ва ниҳоллар ғайриқонуний равишда кесилганда;
- табиат боғлари ҳудудида дарахт ва буталар кесилганда;
- ўрмон фондидан фойдаланиш, ёғоч тайёрлаш ва ташиб олиб кетиш тартиби бузилганда;
- ўсимликлар улар ўсадиган муҳитда ўзбошимчалик билан йўқ қилиб юборилганда;
- Қизил китобга киритилган ўсимликлар ўзбошимчалик билан йиғилганда;
- фалокатга учраган ва ўзи учун нотабиий шароитда турган ҳайвонлар ов қилинганда;
- чиқиндилар аҳоли пунктлари ерларида сақланса ва бундай жойларга кўмиб ташланса.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органларининг ваколатлари:
- экологик назорат бўйича рейд ўтказиш;
- қонун ҳужжатлари талаблари бузилишларини бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар бериш;
- ташкилотлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилиш;
- маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жарима қўллаш;
- жисмоний ва юридик шахслардан зарарни ундириб олиш тўғрисида даъволар қўзғаш;
- судларга мурожаат этиш.
Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ҳақидаги маълумот билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.
- манзил: Тошкент ш., Яшнобод тумани, Тўй-тепа кўчаси, 2А-уй
- веб-сайт: eco.gov.uz
- е-почта: info@uznature.uz
- телефон: (+99871)-207-07-70