Банк ҳисобварағи шартномаси ҳисобварақ эгасининг аризасига ёки банкнинг талабига кўра бекор қилинади.
Ҳисобварақдаги пул маблағларининг қолдиғи мижознинг тегишли ёзма аризаси олингандан кейин кечи билан 7 кун ичида мижозга берилади ёки унинг кўрсатмасига мувофиқ бошқа ҳисобвараққа ўтказилади.
- Банк ҳисобварағи шартномасининг бекор қилиниши мижознинг ҳисобварағини ёпиш учун асос бўлади.
- Ҳисобварақ ёпилганлиги учун ҳақ олинмайди.