Банк ҳисобварағи бўйича операциялар қуйидаги ҳолларда тўхтатиб қўйилиши мумкин:
- ҳисобварақ эгасининг аризасига кўра;
- суриштирувчи, терговчи ва суд ижрочиси қарорига асосан;
- суднинг ажримига кўра.
Банк ҳисобварағи суриштирувчи, терговчи қарори ёхуд суднинг ажримига кўра тўхтатилганда, пул маблағлари фақат қарор ёки ажримда кўрсатилган суммага хатланади. Бунда банкдаги ҳисобварақлар фақат чиқим қисмида тўхтатилади, ҳисобвараққа келиб тушган пул маблағлари эса кирим қилинади.
- Банк ҳисобварағи бўйича операциялар тўхтатилганда ёки хатланганда, ҳисобварақни бошқа банкка ўтказишга ҳамда ушбу ҳисобварақ эгасининг бошқа ҳисобварақларни очишига йўл қўйилмайди.
- Банк ҳисобварағини хатлаш ҳақидаги қарор банкка ва нусхаси мижозга ҳам жўнатилади.
- Ҳисобварақ хатланганлиги ҳақида мижозни хабардор қилиш банк зиммасидаги мажбурият эмас, агар шартномада бошқача белгиланмаган бўлса.
- Мижоз банкка мурожаат қилиш орқали унга тегишли ҳисобварақ қандай ҳужжат асосида хатланганлиги ҳақидаги маълумотни аниқлаши мумкин.
- Банк ҳисобварағи қайси орган (мансабдор шахснинг) ҳужжати билан хатланган бўлса, шу орган (мансабдор шахснинг) хатловни ечиш ҳақидаги қарори билан бекор бўлади.
- Ҳисобварақнинг хатланишига асос бўлган сабаблар бартараф этилганидан кейин (масалан, қарз мажбуриятини бажариш ва ш.к.), хатлов олиб ташланиши мумкин.
- Ҳисобварақдан хатловни ечиш ҳақидаги қарор суриштирувчи, терговчи, суд ижрочиси ёки суд томонидан почта алоқа хизмати орқали банкка жўнатилади. Фуқаро аризасига кўра мазкур қарор шахсан қўлга берилиши мумкин ва фуқаронинг ўзи томонидан банкка етказилади.