Мижоз асосий ҳисобварағи ёпилаётган банкдан олинган тасдиқномани ариза билан бирга асосий ҳисобварақ очилаётган банкка тақдим этади. Ушбу аризага асосан, асосий ҳисобварақ очилаётган банк мижозга вақтинчалик «Мижозлар билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағини очади ва бу тўғрисида мижоз ҳамда ҳисобварақ ёпилаётган банкка ёзма равишда хабар беради.
- Мижоз вақтинчалик ҳисобварақ очилганлиги тўғрисидаги хабарни олгандан сўнг асосий ҳисобварақ ёпилаётган банкка асосий ҳисобварақдаги мавжуд маблағлар қолдиғини асосий ҳисобварақ очилаётган банкдаги вақтинчалик очилган ҳисобвараққа ўтказиш тўғрисида тўлов топшириқномаси тақдим этади.
- Далолатноманинг асосий ҳисобварақ очаётган банкнинг ваколатли ходимлари томонидан имзоланган ва муҳр қўйилган нусхаси олингандан кейин мижоз томонидан ёпилаётган асосий ҳисобварақдаги маблағларни ушбу ҳисобварақ очилаётган банкда очилган вақтинчалик ҳисобвараққа ўтказиш тўғрисидаги тўлов топшириқномаси ижро қилинади.
- Асосий ҳисобварақни очаётган банк ушбу ҳисобварақни ёпаётган банкдан ҳужжатлар ва маблағларни олгандан кейин мижозга янги асосий ҳисобварақни очади, унга вақтинчалик ҳисобварағидаги қолдиқни ўтказади ва мазкур вақтинчалик ҳисобварақни ёпади.