Микроқарз банклар ва микрокредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахс бўлган қарз олувчига 50 миллион сўмдан ошмайдиган суммада тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида бериладиган пул маблағларидир.
Микроқарз олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади
- паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
- микромолиявий хизматлардан фойдаланиш тўғрисида буюртманома;
- қарз олувчининг даромадлари миқдорини тасдиқловчи ҳужжат;
- жисмоний ёки юридик шахсларнинг кафолати.
Қарз олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Қарз олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- микромолиявий хизматлар кўрсатиш қоидалари билан танишиб чиқиш;
- ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида, шу жумладан микромолиявий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча харажатлар ҳақида ишончли ҳамда тўлиқ ахборот олиш;
- шартнома шартларининг шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда бажарилишини талаб қилиш;
- шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини қоплашни талаб қилиш.
Қарз олувчи:
- микромолиявий хизматдан фойдаланиш ва шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этиши;
- олинган мақсадли микрокредитдан шартномага мувофиқ белгиланган мақсадда фойдаланиши;
- мажбуриятларни шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда бажариши шарт.
► Қарз олувчи қонун ҳужжатлари ёки шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам
бўлиши мумкин.
Микрокредит ташкилотлар рўйхати