Ёш оила — эр-хотиннинг иккиси ҳам 30 ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл).

  • Имтиёзли ипотека кредити уй олиш учун талабгор Ёшлар иттифоқи маказий кенгаши тавсияномасига эга бўлиши керак.

Тавсияномага эга бўлиш учун талабгор доимий рўйхатдан ўтиш жойи бўйича Ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза топширади
  • никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ёлғиз ота ёки ёлғиз онанинг илгари никоҳда бўлмаганлиги ёхуд никоҳдан ажралганлиги, бева эркак (бева аёл) тўғрисида ФҲДЁ органидан берилган маълумотнома;
  • оиланинг таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома ва оила аъзоларининг паспортлари (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар) нусхалари;
  • яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган ёш оиланинг турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлиги тўғрисидаги маълумотнома;
  • иш берувчининг муҳри билан тасдиқланган (тадбиркорлик субъектларидан муҳр билан тасдиқлаш талаб қилинмайди) меҳнат дафтарчаси нусхаси;
  • доимий иш жойидан берилган ариза берувчининг (оила аъзоларининг) охирги 12 ойдаги даромадлари тўғрисидаги маълумотномалар ёки уларнинг яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган ариза берувчининг (оила аъзолари — эр ва хотиннинг) охирги 12 ойдаги даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг нусхалари;
  • Давлат хизматлари маркази томонидан берилган эр-хотинда мулк ҳуқуқи билан турар жой йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома;
  • ёш оила талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар.

2020 йилдан бошлаб қуриладиган уй-жойлар учун
  • ипотека кредити бўйича биринчи 5 йил ниҳоясига етгандан кейинги бутун муддат учун ҳисобланадиган фоиз тўловлари ёш оилаларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
  • кредитдан фойдаланишнинг биринчи 5 йили давомида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада белгиланади. 

  • Ипотека кредити бўйича биринчи 5 йил ниҳоясига етгандан кейинги бутун муддат учун ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдордаги фоизларнинг 25 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари ҳисобига тўланади.

Ипотека кредитини олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади
  • сўралаётган кредит суммаси кўрсатилган ҳолда кредит олишга буюртманома;
  • сотиладиган квартиранинг олди-сотдиси тўғрисидаги дастлабки шартнома, квартирага эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда;
  • ариза берувчининг ва у билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг даромадлари тўғрисида охирги 12 ой учун иш жойидан (доимий иш жойи мавжуд бўлганда) берилган маълумотномалар ёки ариза берувчининг ва унинг оила аъзоларининг охирги 12 ой учун даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг уларнинг яшаш жойидаги давлат солиқ органи томонидан тасдиқланган нусхалари;
  • ариза берувчининг оиласи таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома;
  • аризачининг паспорт нусхаси;
  • Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг тавсияномаси.

  • Ипотека кредити олиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан 30 иш кунидан ошмаслиги керак.
  • Ипотека шартномаси банк ва қарз олувчи ўртасида тузилади.

2020 йил 1 майдан бошлаб 2022 йил 1 январга қадар жисмоний шахсларга хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз (пардоз ишларини амалга оширмасдан) қурилган квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга рухсат берилди.

Аҳолига ажратиладиган ипотека кредитлари муддати 20 йилгача узайтирилди.


Ёшлар иттифоқи уйлари ҳақида маълумот