• Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учувчисиз учиш мосламаларини (ТН ТИФ коди - 8802 20 000 1, 8802 20 000 2 ва 8802 20 000 8) олиб киришга, реализация қилишга ва улардан фойдаланиш тақиқланади, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси қошидаги “Геоинновацион марказ” давлат унитар корхонаси томонидан учувчисиз учиш мосламаси олиб кириш ва улардан фойдаланиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида кўрсатилган ҳоллар бундан истисно.
  • Учувчисиз учиш мосламасини вақтинчалик олиб кириш ва улардан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида республиканинг туристик имкониятлари тўғрисида фото ва видео тайёрлашда, шу жумладан хорижлик ижодий гуруҳлар томонидан фойдаланиш Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги илтимоси билан учувчисиз учиш мосламасини олиб кираётган ва улардан фойдаланадиган шахслар ҳамда тасвирга олиш жойлари тўғрисидаги маълумотни Мудофаа вазирлиги ва Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясига тақдим этганда рухсат этилади.

  • Ўзбекистон Республикаси ҳаво бўшлиғидан ноқонуний (санкциясиз), шу жумладан учувчисиз учиш мосламалари билан, фойдаланиш учун 5 400 000,00 сўмдан 27 000 000,00 сўмгача жарима ёки ҳуқуқбузарлик предметларини мусодара қилиш билан 15 кунгача маъмурий қамоқ кўринишида маъмурий жазо белгиланган.